Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 2-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 2-1 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Гендузи "Фенербахче" билан шартнома шартларини келишиб олди

Баҳо:
+ | -

"Лацио" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Туркия чемпионатига кўчиб ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, француз фаолиятини "Ференбахче"да давом эттиради. Футболчи аллақачон турк клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. У 2030 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди ва унинг маоши ҳар мавсум учун тўрт миллион еврони ташкил қилади (плюс бонуслар). Айни пайтда "Фенербахче" келишувни якунлаш учун "Лацио" билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

Маттео Гендузи 2024 йилнинг ёзида "Марсель"дан 13 миллион евро эвазига "Лацио"га ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Гендузини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:45, 06.01.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.