"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоанинг собиқ ҳужумчиси Оле-Гуннар Сульшернинг жамоа бош мураббийлигига қайтиш истагидан хабардор.
Аввалроқ, "МЮ"да ишлаган норвегиялик мутахассис "қизил иблислар"ни қисқа муддатга, яъни 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар бошқармоқчи эканини маълум қилганди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, клубда доимий мураббий тасдиқлангунга қадар ярим йил давомида манкунианликларни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхати тайёрланмоқда.













