Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

ЎФФ: Туркияга қарши ўртоқлик ўйини қолдирилмайди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 август куни Туркия билан ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган. Олам.уз сайти эса бугун тонг мазкур ўйин ўтказилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

"Туркия томони томонидан норасмий манбаларга таяниб айтилишича, Туркия футбол федерацияси Ўзбекистон томонига ўртоқлик ўйинини қолдириш илтимоси билан мурожаат қилган. Бунга сабаб сифатида Тошкентда ҳукм сураётган ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво тилга олинмоқда. Гидрометеорологларнинг маълумотига қараганда, 14 август куни Тошкентда 34 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ўша куни Истанбулда эса термометр 32 даражани кўрсатади", дейилади олам.уз сайтидаги хабарда.

ЎФФ матбуот хизмати ушбу маълумотга тезда муносабат билдирди.

"Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг ўтказилмаслиги ҳақида тарқалган миш-мишлар асоссиз. Бу ҳақда ТЖМ директори Асқар Толибжонов ҳам айтиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўйинни ўтказиш бўйича режа асосида иш кетаяпти. Ўзбекистон - Туркия ўртоқлик учрашувига аккредитация давом этаяпти, чипталар чоп этилаяпти ва ўйин дастури тайёрланаяпти. Ўртоқлик учрашуви 14 август куни 19:00да Тошкентдаги марказий "Пахтакор" стадионида ўтказилади", дея хабар тарқатди ЎФФ матбуот хизмати Твиттердаги расмий саҳифаси орқали.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:46, 05.08.2013.
Ўқилди: 8001 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.