Кириш Регистрация

"Наполи" "Челси" асосий таркибидан четлатилган футболчига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" вингери Раҳим Стерлинг фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport хабарига кўра, англиялик футболчини "Наполи" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Неаполь клуби футболчига яна қизиқиш билдира бошлади.

Раҳим Стерлинг 2022 йилда "Манчестер Сити"дан 56 миллион евро эвазига "Челси"га ўтганди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда 31 ёшли вингер "кўклар"нинг асосий жамоасида бирорта ўйинда майдонга тушмади ва "Челси"нинг ёшлар жамоаси билан машғулот ўтказмоқда, чунки у клубнинг режаларига киритилмаган. Transfermarkt портали Стерлингни 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:58, 09.01.2026.
Ўқилди: 1457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.