Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Манба: "Барселона", "Интер", "ПСЖ" ва "Ювентус" Батраковга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Алексей Батраковга "Барселона", "Интер", "ПСЖ" ва "Ювентус" шунингдек, "Монако" ва "Порту" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, "темирйўлчилар" 20 ёшли хавбек билан 35-40 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Россияликнинг "Локомотив" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

7 январь куни Батраковнинг агенти сўнгги пайтларда хавбекка бошқа клублардан қизиқиш йўқлигини айтганди.

Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсумда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. У "Локо" сафида жами 66 та ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 17:41, 11.01.2026.
Ўқилди: 1080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик