"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ҳакам қарорига кўра, иккита ўйинга дисквалификация қилинди, деб хабар беради Corriere dello Sport.
"Интер"га қарши 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган баҳсда Конте ҳакамларга қаратилган норозилик ва ҳақоратлари учун қизил карточка олди.
Конте нафақат А Сериянинг иккита ўйинини ўтказиб юборади, балки 15 000 евро миқдорида жарима ҳам тўлайди.
Бу унинг "Парма" (14 январь) ва "Сассуоло"га (17 январь) қарши лига ўйинларини ўтказиб юборишини англатади. Иккала ўйин ҳам "Наполи" учун уй ўйинлари бўлади.













