Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Вадим Абрамов: «Ҳозир натижага эътибор бермаслик керак»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентдаги йиғин, «Хоразм»га қарши ўртоқлик баҳси (3:1) ва кўрикдаги ўйинчилар ҳақида фикрини билдирди.

«Яхши спарринг рақиб, одатдагидек тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозир натижага эътибор бермаслик керак, чунки биз бошқа жиҳатларга эътиборимизни қаратганмиз. Кўрикда барчага ўзини кўрсатиш учун имконият беряпмиз. Ўйлайманки, бизни қийин чемпионат кутиб турибди, шундай экан жиддий тайёргарлик кўриш керак.

Бабалиевнинг голи ва ассисти ҳақида? У иккинчи ўйинини ўтказди, ҳали кўрикда уни кузатяпмиз. У биз билан Дубайдаги йиғинда қатнашади, у ерда ҳаммаси маълум бўлади. Ҳар ҳолда легионер футболчини ҳозирги даражадаги ўйинлар билан кўриш бошқа, Дубайдаги бошқа даражада бўладиган рақиблар билан баҳсда синаб кўриш бошқа масала. Янги ўйинчилар бу ерда ёрқин кўриниши, у ердаги баҳсларда эса бундай бўлмаслиги мумкин. Шундай экан, вақт керак бўлади.

Фирдавс Абдураҳмоновнинг жароҳатдан тикланиб қайтиши? Секин-аста машғулотлар жараёнига қўшилмоқда. У энди миллий жамоа йиғинига боради, энг асосийси жароҳатлар бўлмаслиги. Биздан 4 футболчини таклиф этишди. Биз билан бирга Дубай йиғинига йўл олишади, кейин у ердан Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига бориб қўшилишади.

Жаҳонгир Абдусаломовнинг таркибда йўқлиги сабаби? У бироз шамоллаган, ангинаси бор. Бугун илк бор машғулот ўтказди, унгача 4 кун машғулот ўтказа олмаганди.

Кейинги ўйин? Навбатдаги назорат баҳсини ОКМКга (14 январ) қарши ўтказамиз. Кейин эса Худо хоҳласа Дубайга йўл оламиз», - деди Вадим Карленович.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:02, 13.01.2026.
Ўқилди: 664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4531]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2803]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2787]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2676]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2560]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2547]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2498]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2349]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2279]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик