Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Гвардиола: "Умид қиламанки, Бернарду Силва шартномани асрларга узайтиради"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола яримҳимоячи Бернарду Силванинг келажаги ҳақида гапирди. Сешанба куни португалиялик футболчи "шаҳарликлар"га сафарда "Ньюкасл"ни мағлуб этишга ёрдам берди (2:0) ва голли узатмани амалга оширди.

"Бернарду қанчалик яхшилигини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Бизга у етишмайди. Умид қиламанки, у клуб билан шартномасини билмадим неча асрга узайтира олади. Бу йигит жангчи, у барча қоидаларни билади, ҳамма нарсани билади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради журналист Сем Ли.

31 ёшли "Манчестер Сити" сардорининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 04:09, 14.01.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик