Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

«Андижон» Туркиядаги илк ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

«Андижон» Анталиядаги йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини Туркиянинг “Сиверек Беледиеспор” клубига қарши ўтказди. Кутилганидек, мураббийлар иккала бўлимда икки хил таркибни синовдан ўтказди.

Бунгача кунига икки маҳалдан шуғулланаётган футболчилар жисмоний тайёргарликка эътибор қаратишмоқда. Шу боис ўйинга ҳам жисмоний юклама билан тушишди. Шунга қарамай, жамоа аъзолари анча ишончли кўриндилар ва буни натижада ҳам кўрсата олдилар.

Ўйиндаги барча голлар танаффусдан кейин киритилди. Аввалига Дониёр Абдуманнопов ҳисобни очган бўлса, сўнг Бекзод Сулаймонов жарима майдони ичидаги вазиятдан фойдаланиб аниқ зарбаси билан ҳисобни оширди. Баҳс охирларида эса Андроникашвили рақибдан тўпни олиб қўйди ва Бектемир Абдуманноновни бирга-бир вазиятга чиқарди. Ярим ҳимоячи ушбу имкониятдан фойдаланди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди - 3:0.

Ўйинда барча ўйинчиларга имконият берилди. Фақат Жамшид Болтабоев, Неманя Чаласан, Кристиан Новак, Абдулвоҳид Ғуломов ва Пўлатхўжа Холдорхонов алоҳида дастур асосида шуғулланишаётгани учун майдонга тушишмади. Кейинги баҳсларда уларни ҳам майдонда кўрамиз.

Жамоанинг кейинги ўйини 16 январь куни Венгриянинг «Вашаш» жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Назорат ўйини
“Сиверек Беледиеспор” (Туркия) - «Андижон» - 0:3 (0:0).
13 январь. Анталия. «Фанатик» арена.
Бош ҳакам: Гоксел Кирикоглу.
Қанот ҳакамлари: Кенан Йилмаз, Муҳаммад Усар.
"Сиверек Беледиеспор": Сефа Ардол, Эмре Кутлу, Ҳамза Алкан, Дениз Озешим, Ефшон Гечгин, Хасан Четинер, Сардар Шоин, Юнус Эмре, Салих Казан, Фуркан Демир, Нихат Кайнар.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Хасан Басри, Мустафо Кеклик, Али Иртурк, Беркай Йилдиз, Фархад Чобан, Бурак Олтингўк, Фуркан Йид, Абдулбаки Килич, Волкан Алан, Ахмад Доан.
«Андижон»: Раҳим Давронов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Абдумажидов, Абдураҳмон Комилов, Бекзод Сулаймонов, Аббос Абдуғаффоров, Сардор Азимов, Хумоюнмирзо Иминов, Дамир Темиров, Имеда Ашортиа, Асилбек Алиев.   
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Игор Голбан, Иброҳим Йўлдошев, Муҳаммадкарим Тоиров, Усмонали Исмоналиев, Александр Андроникашвили, Бектемир Абдуманнонов, Дониёр Абдуманнопов, Элбек Вохидович, Драган Черан.
Голлар: Дониёр Абдуманнопов, 55 - 0:1. Бекзод Сулаймонов, 77 - 0:2. Бектемир Абдуманнонов, 89 - 0:3.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 09:20, 14.01.2026.
Ўқилди: 1257 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.