Бразилиянинг "Сантос" клуби қанот ҳимоячиси Жозеф Соуза фаолиятини Лондоннинг "Тоттенхэм" клубида давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sports маълум қилди.
Манбага кўра, бугун 19 ёшли Соуза "Тоттенхэм"га ўтишидан олдин тиббий кўрикдан ўтади. Келишув суммаси 15 миллион еврони ташкил этиши айтилмоқда.
2025 йилда Соуза барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
21-тур якунларига кўра, "Тоттенхэм" Англия чемпионати турнир жадвалида 27 очко билан 14-ўринда бормоқда.













