"Интер" марказий ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Athletic хабарига кўра, "Ноттингем Форест" сўнгги вақтларда 26 ёшли италиялик бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
"Нерадзуррилар"нинг позицияси ўзгармаган: улар қишда футболчини 35 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.













