Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЕЧЛ. Қозоғистон клуби еврокубоклар гуруҳ босқичини нақд қилди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 3-саралаш босқичи биринчи кундан ўрин олган жавоб учрашувлари бўлиб ўтди ва унда еттита плей-офф босқичига йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлиб улгурди.

Қозоғистон чемпиони сифатида мусобақада қатнашаётган «Шахтёр» жамоаси Албаниянинг «Скендербеу» клуби меҳмони бўлиб сал бўлмаса биринчи ўйиндаги йирик ҳисоб устунлигини бой бериб қўйиши мумкин эди. Бироқ 0:3 ҳисобида ортда бораётган Виктор Кумиков шогирдлари кейинчалик иккита тўп киритиб плей-офф босқичида иштирок этадиган бўлди. Ушбу воқеа Қозоғистон клублари тарихидан жой оладиган бўлди. Сабаби «Шахтёр» бу натижа билан камида Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Улар Қозоғистон тарихида еврокубоклар гуруҳ босқичида қатнашган илк жамоа бўлади. Албатта, агар Кумиков жамоаси плей-оффда зафар қучса Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўл олади.

Эътиборли учрашувлардан бири Исроилда бўлиб ўтди. Пойтахтнинг «Маккаби» клуби «Базель»га қарши учрашувда аввалига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, кейинчалик бу фарқни йўққа чиқарди. Бироқ меҳмондаги мағлубият сабаб улар баҳсларни тарк этишди.

Биринчи кунги учрашувлардан кейин «Лудогорец», «Лион», «Марибор», «Фенербахче» ва «Стяуа» жамоалари ҳа плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди. Эртага саралашнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади.

Чемпионлар Лигаси
3-саралаш босқичи
Жавоб учрашувлари

МАККАБИ Т-А (Исроил) – БАЗЕЛЬ (Швейцария) 3:3 (2:3)
Голлар: Шер (35, автогол), Захави (37), Ради (55) – Шер (5, пенальти), Сала (21), Диас (33).
Дастлабки учрашув: 0:1

СТЯУА (Руминия) – ДИНАМО (Тбилиси, Грузия) 1:1 (1:0)
Голлар: Латовлевич (7) – Устариц (48).
Дастлабки учрашув: 2:0

СКЕНДЕРБЕУ (Албания) – ШАХТЁР (Қозоғистон) 3:2 (3:1)
Голлар: Томич (9), Шкемби (20-пен, 29-пен) – Хижниченко (38), Байжанов (67).
Четлатиш: Пейич (54, Скендербеу).
Дастлабки учрашув: 0:3

МАРИБОР (Словения) – АПОЭЛ (Кипр) 0:0
Четлатиш: Э. Гонсалвеш (86, АПОЭЛ).
Дастлабки учрашув: 1:1

ФЕНЕРБАХЧЕ (Туркия) – РЕД БУЛЛ (Австрия) 3:1 (3:1)
Голлар: Мейрелеш (8), Соу (17), Вебо (34) – Хонатан Сориано (4).
Дастлабки учрашув: 1:1

ПАРТИЗАН (Сербия) – ЛУДОГОРЕЦ (Болгария) 0:1 (0:0)
Гол: Златински (88-пен).
Четлатиш: Гулан (87, Партизан).
Дастлабки учрашув: 1:2

ГРАССХОППЕР (Швейцария) – ЛИОН (Франция) 0:1 (0:0)
Гол: Гренье (82).
Дастлабки учрашув: 0:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:18, 07.08.2013.
Ўқилди: 11555 марта.
Фикрлар: 137 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.