Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 22-тури доирасида «Челси» ҳамда «Брентфорд» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Беллашув Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Учрашувдаги ҳисобни биринчи бўлиб Жоао Педро очди. «Кўклар»нинг бразилиялик ҳужумчиси биринчи бўлимда, 26-дақиқада гол урди. Иккинчи бўлимда эса, 76-дақиқада Коул Палмер пенальтидан аниқ зарба бериб, жамоасининг устунлигини оширди.
АПЛда 22 та ўйиндан сўнг «Челси» 34 очко тўплаб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. «Брентфорд» эса 33 очко билан еттинчи поғонада жойлашган.
Кейинги турда «кўклар» 25 январь куни «Кристал Пэлас»га қарши баҳс олиб боради. «Асаларилар» эса ўша куни «Ноттингем Форест» билан тўқнаш келади.
Англия — Премьер-лига. 22-тур
17 январь 2026 йил, шанба. 20:00 (Тошкент вақти)
Челси (Лондон) — Брентфорд (Лондон) - 2:0
Голлар: Педро — 26’, Палмер — 76’ (пенальти)













