Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Tata Steel Chess-2026. Абдусатторов 2-турда Прагнанандҳани мағлуб этди, Синдаров ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 2026 йилги Тата Steel турнири давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 1,2 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.

Мусобақанинг Masters гуруҳи иккинчи кун баҳслари доирасида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик шахматчи Прагнанандҳа Рамешбабуни мағлуб этди.

Мазкур натижадан сўнг Абдусатторов 1,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Абдусатторов 1-турда қора доналарда дунёнинг энг ёш тўртинчи гроссмейстери, туркиялик 14 ёшли Яғис Каан Эрдоғмус билан дуранг ўйнаган.

Биринчи ўриндаги АҚШ вакили Ҳанс Ниманн ва 3-поғонани эгаллаб турган Аржун Эригаиси ҳисобида ҳам 1,5 очко мавжуд.

Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров эса нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг эвазига 1 очко билан 11-ўринда бормоқда. 4–12-ўриндаги барча шахматчилар 1 очкодан жамғарган. Синдоров 1-турда амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши оқ доналарда дуранг қайд этган эди.



Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов FIDE онлайн рейтингида 2755 очко билан 7-ўринга кўтарилди.

Мусобақа 13 та турдан иборат бўлиб, 21 ёшли Абдусатторов 2025 йилги Tata Steel Chess мусобақасида 3-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров 2026 йил 13–15 февраль кунлари Германиянинг Вайзенхаус шаҳрида бўлиб ўтадиган FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ва Freestyle Chess Operations ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:07, 19.01.2026.
Ўқилди: 1775 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.