Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Лидс" Бундеслигадан ўйинчи олишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг "Вердер" жамоаси ярим ҳимоячиси Романо Шмид Англиянинг "Лидс" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, трансфер бўйича музокаралар жадал тарзда давом этмоқда. Кутилишича, Шмид бонусларни ҳисобга олмаган ҳолда 15 миллион евро эвазига жамоасини алмаштиради.

«Штурм» тарбияланувчиси бўлган Шмид 2019 йилдан бери «Вердер» сафида тўп тепиб келмоқда. У Австрия терма жамоаси таркибида 31 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Жорий мавсумда эса 25 ёшли футболчи барча мусобақаларда 18 та учрашувда 2 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:04, 19.01.2026.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик