"Вулверхэмптон" яримҳимоячиси Жоао Гомес Европанинг бир қатор клублари қизиқишлари доирасида бўлиб турибди, деб хабар беради Caught Offside.
Манбага кўра, 24 ёшли бразилиялик хавбек хизматига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар"нинг футболчи учун курашдаги рақиблари сифатида Мадриднинг "Атлетико" ва "Наполи" клублари тилга олинмоқда. Манкунианликлар Жоао номзодини Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Гомес "Вулверхэмптон" сафида 2023 йилнинг январидан буён тўп тепиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2030 йил июнь ойи охирида тугайди. Бразилияликнинг бозор нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жоао жорий мавсум АПЛда 21 та учрашув ўтказиб, 6 та сариқ карточка олди.













