"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Ла Лигада "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда (1:2) захирадан майдонга тушганидан 7 дақиқа ўтиб гол урди.
Англиялик футболчига голли узатмани Ламин Ямал амалга оширди.
"Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган Рэшфорд "Барселона" сафида жорий мавсумда 29 та ўйинда 8 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширган.













