"Борнмут" "Ференцварош" ярим ҳимоячиси Алекс Тотни ўз сафига қўшиб олди.
Венгрия терма жамоаси ва АПЛ клубининг 20 ёшли футболчиси беш ярим йиллик шартномага имзо чекди.
Бен Жейкобснинг маълум қилишича, "Борнмут" 10,4 млн фунт тўлайди, яна 2,6 млн фунт бонус сифатида кўрсатилган. Бундан ташқари, венгрияликлар футболчини қайта сотишда фойданинг фоизини сақлаб қолади.
У "Ференцварош"нинг асосий жамоаси сафида 52 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.













