Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда BILD хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли хавбек хизматига "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, "асаларилар" жорий трансферлар даврида ўз ярим ҳимоячисини 60 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги айтилмоқда.
Нмеча 2023 йилда "Боруссия" футболчисига айланганди. Клуб унинг учун "Вольфсбург"га 30 миллион евро тўлади. Жорий мавсумда германиялик футболчи барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали мутахассислари ярим ҳимоячининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













