Бир неча кун аввал "Манчестер Сити" сафини "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилган Марк Гехи тўлдирган эди. Daily Mail хабарига кўра, Гехининг трансфери "шаҳарликлар"га ҳеч қандай бонусларсиз 20 миллион фунтга (тахминан 23 миллион евро) тушган.
Қайд этилишича, 25 ёшли Гехининг маоши аввалроқ матбуотда эълон қилинган ҳафтасига 300 минг фунтдан сезиларли даражада паст.
"Манчестер Сити" сўнгги икки ўйинда мағлуб бўлди - Премьер-лигада "Манчестер Юнайтед" (0:2) ва Чемпионлар Лигасида "Будё-Глимт"га (1:3).
Айни пайтда "Манчестер Сити" Англия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.













