Кириш Регистрация
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ 3-2 Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой 1-1 Атлетико
22/01 01:00 Бавария 2-0 Юнион
22/01 01:00 Марсель 0-3 Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл 3-0 ПСВ
22/01 01:00 Славия 2-4 Барселона
22/01 01:00 Челси 1-0 Пафос
22/01 01:00 Ювентус 2-0 Бенфика
22/01 01:00 Аталанта 2-3 Атлетик Бильбао

Қозоғистонлик WBO ва IBF чемпионининг “B” допинг намунаси ҳам ижобий чиқди

Баҳо:
+ | -

WBO ва IBF йўналишларида Жаҳон чемпиони бўлган Жонибек Алимханулининг “B” допинг намунаси ҳам ижобий натижа кўрсатди. Бу ҳақда Қозоғистон профессионал бокс федерацияси президенти Раҳимжан Эрденбеков маълум қилди.

“Яқинда Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан юборилган 34 бетлик якуний экспертиза хулосасини олдик. Ҳа, “B” намунаси тасдиқланди. Ҳозир асосий савол — спортчи тақиқланган моддани онгли равишда қабул қилганми ёки у организмга бошқа йўл билан тушиб қолганми. Ҳозирча шу савол очиқ қолмоқда”, деди Эрденбеков.

Мазкур вазиятга боксчининг менежери Берик Султан ҳам муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳатто дисквалификация қўлланиладиган бўлса ҳам, Жонибек рингга қайтади.

“Бизнинг карьерамизга нуқта қўяётганлар адашмоқда. Ҳозирча Жонибек четлатилмаган ва у ҳамон чемпион. Расмий қарор эълон қилингач, кейинги қадамлар белгиланади. Агар ярим йил ёки бир йилга дисквалификация бўлса ҳам, биз қайтамиз. Жонибек ҳозир 33 ёшда, олдинда ҳали кўп имкониятлар бор. “Kazakh Style” яна рингда порлайди”, деди Султан.

Маълумот учун, аввалроқ Алимханулининг допинг тестидан ўта олмагани ва унинг таҳлилларида мелдоний моддаси аниқлангани ҳақида хабар қилинганди. Шу сабабли 7 декабрь куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган, кубалик Эрисланди Ларага қарши ўрта вазн (72,6 кг) тоифасидаги жанг бекор қилинган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:51, 22.01.2026.
Ўқилди: 293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.