Кириш Регистрация

Исроил Мадримов 10 раундлик жангда Луис Давид Салазар устидан ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган профессионал бокс оқшоми доирасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов рингга кўтарилди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи Мадримовга Доминикан Республикаси вакили Луидс Давид Салазар рақиблик қилди.

10 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (99-91, 99-91, 99-91) Исроил Мадримов ғалаба қозонди. Жанг давомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси катта устунликка эришди. Ушбу баҳсда Мадримовга Ўзбекистон аёллар бокс терма жамоаси бош мураббийи ва собиқ боксчи Элшод Расулов ҳамроҳлик қилди.

30 ёшли Исроил Мадримов проф боксда 14 та жанг ўтказиб, 11 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. Энди унинг ҳисобида 2 та мағлубият бор. 32 ёшли Луис Давид Салазар профессионал боксда иккинчи мағлуб бўлди. Унинг ҳисобида 20 та ғалаба мавжуд.

Мадримов сўнгги бор 2025 йилнинг 23 февраль куни Саудия Арабистонида WBC Интерим чемпионлик камари учун АҚШ вакили Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилган ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:32, 25.01.2026.
Ўқилди: 3742 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик