Кириш Регистрация

“Реал Мадрид” раҳбарияти Арбелоа олдига шарт қўйди

Баҳо:
+-1 | -

El Chiringuito журналисти Хосе Луис Санчес Ла Лиганинг 21-тури доирасида “Реал Мадрид”нинг “Вильярреал” устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабасидан сўнг, Мадрид клуби раҳбарияти томонидан жамоа олдига жорий мавсум якунида бош мураббий Альваро Арбелоа бошчилигида икки мусобақада муваффақиятга эришиш талаби қўйилганини маълум қилди.

“‘Реал’ раҳбариятида ҳозирги шароитда мавсумнинг ўзидаёқ Испания чемпионати ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш талаби мавжуд”, — деди Хосе Луис Санчес El Chiringuito жонли эфирида.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” Ла Лиганинг 21-тури доирасида Килиан Мбаппенинг дубли эвазига “Вильярреал”ни мағлуб этди ва 51 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Қироллик клуби” айни вақтда “Барселона”дан икки очкога олдинда бормоқда. Бироқ каталонияликлар 21-тур учрашувини 25 январь куни “Реал Оведо”га қарши ўтказади.

УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичи якунларига кўра, “қаймоқранглилар” еттинчи турдан сўнг 15 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ “Реал Мадрид” Испания кубогидаги иштирокини якунлаган эди. Мадридликлар 1/8 финал босқичида Сегундада иштирок этувчи “Альбасете”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунингдек, клуб Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га ҳам 2:3 ҳисобида ютқазган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:20, 25.01.2026.
Ўқилди: 22287 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.