"Арсенал" якшанба куни ўз майдонидаги мағлубият билан мухлисларни ранжитди. Микель Артета жамоаси "Манчестер Юнайтед"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
58-дақиқада - таблодаги ҳисоб 1:1 дан 1:2 га ўзгарганидан кўп ўтмай, Артета бирданига тўртта ўзгариш қилишга қарор қилди. Майдонни тарк этганлар орасида ярим ҳимоячи Мартин Эдегор ҳам бор эди.
Indykaila News хабарига кўра, Эдегор Артета уни захирага олганидан норози бўлган.
"Арсенал" Премьер-лига турнир жадвалида ҳамон пешқадам бўлиб турибди, аммо тур якунларига кўра "канонирлар"нинг "Манчестер Сити" билан орадаги фарқи 4 очкогача қисқарди.













