Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Флик тез орада Араухони "Барселона" асосий таркибига қайтариши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо узоқ танаффусдан сўнг ҳамон ўзини тиклашда давом этмоқда.

Уругвайлик футболчи ноябрь ойининг охиридан январь ойининг бошигача майдонга тушмади - клуб унга психологик муаммолар туфайли дам берди. Sport хабарига кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик Араухони асосий таркибга қайтаришга тайёр ва бунинг учун қулай фурсатни кутмоқда. Катта эҳтимол билан, 26 ёшли футболчи узоқ вақтдан бери илк бор 3 февраль куни бўлиб ўтадиган "Альбасете"га қарши кубок ўйинида илк дақиқалардан майдонга тушади.

Рональд Араухо сафга қайтган кунидан буён икки марта захирадан майдонга тушишга улгурди - "Реал" ва "Славия"га қарши баҳсларда.

Киритилди: 08:04, 28.01.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.