"Ювентус" клуби бош мураббийи Лучано Спаллеттига янги шартнома таклиф қилмоқчи.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, туринликлар мураббийга 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган янги битим таклиф қилмоқда. Бироқ мутахассис жавоб беришга шошилмаяпти. У "Ювентус" мураббий истаган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишига кафолат олмоқчи.
Лучано Спаллетти 2025 йилнинг октябрь ойи охирида "Ювентус"ни қабул қилиб олганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.













