Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

“Барселона” Левандовскининг ўрнини “Ювентус” ҳужумчиси билан тўлдиради

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг “Барселона” клуби ёзги трансфер ойнасида Роберт Левандовски ўрнини тўлдиришни режалаштирмоқда. Fichajes нашри хабарига кўра, 26 ёшли сербиялик ҳужумчи Душан Влаҳович асосий номзод сифатида қайд этилган. Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси муддати 2026 йил июнь ойида тугайди, шунинг учун уни бепул олиш имконияти Каталония клуби учун муҳим омил ҳисобланади.

Левандовски сўнгги ойлар давомида жисмоний муаммоларга дуч келган бўлса-да, ҳали ҳам “Барселона” ҳужумининг марказий фигураси ҳисобланади. Бироқ 37 ёшли полшалик футболчининг келажаги ноаниқ бўлиб, клуб унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи сифатида айнан Влаҳовични танлаган.

Қайд этилишича, Душан Влаҳович жарима майдонидаги якунловчи, стандарт вазиятларни ижро этадиган ва тезкор ҳужумларда аниқ ҳаракат қиладиган футболчи сифатида “Барселона”нинг олд чизиғини мустаҳкамлаш учун идеал номзод ҳисобланади. Унинг 26 ёшда экани эса клуб учун узоқ муддат барқарорлик кафолатини беради.

Шунингдек, Италиянинг “Милан” клуби сербиялик ҳужумчи билан музокараларни давом эттирмоқда ва “Барселона”нинг асосий рақобатчиси бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Италия А Серияси ва Англия Премьер Лигаси клублари ҳам Влаҳовичга қизиқиш билдирган.

“Барселона” спорт директори ва Ҳанси Флик уни ўз тизимига мукаммал мос тушади, деб ҳисоблайди.

“Влаҳовичнинг келиши Левандовски “Камп Ноу”дан кетишга қарор қилса, клубнинг асосий ҳужумчиси сифатида бир неча йил давомида жамоага хизмат қилиши мумкин”, дейилади хабарда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:03, 28.01.2026.
Ўқилди: 2322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик