Чемпионлар лигаси доирасидаги "Галатасарой"га (2:0) қарши ўйиннинг 37-дақиқасида Жереми Дока жароҳат туфайли алмаштирилди.
"Манчестер Сити" вингери бу ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди - Эрлинг Холанд ва Райан Шеркига.
Бельгиялик футболчи ўрнига Фил Фоден майдонга тушди. Докунинг жароҳати қай даражада жиддийлиги текширувлардан сўнг аниқ бўлади.













