Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Чемпионлар лигаси рекордчиси «Арсенал» билан дастлабки шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Қанот ҳужумчиси Макс Доумен Лондоннинг «Арсенал» клуби билан дастлабки шартнома имзолади. Аввалроқ вингер Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёш футболчига айланган эди.

«Макс Доумен клуб билан дастлабки шартнома имзолаганини мамнуният билан эълон қиламиз. Бу шартнома унга декабрь ойида 17 ёшга тўлганидан сўнг профессионал келишув тузиш имконини беради. Макс саккиз ёшида академиямизга қўшилган ва “Хейл Энд” орқали ўсиш жараёнида ёшлар даражасида тезда турли рекордларни янгилай бошлади. У 13 ёшида U-18 жамоаси сафида дебют қилди ва 14 ёшида УЕФА Ёшлар лигаси тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди. Макс ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи, ҳам қанотда бирдек самарали ўйнайди. Унинг техникаси, майдонни кўра билиши ва универсаллиги уни Англиянинг энг умидли ёш иқтидорларидан бирига айлантиради.

Ёзда Макс клуб стипендиатига айланади. Айни пайтгача у академиямиз жамоалари сафида U-18 ва U-21 даражасида 34 та учрашувда 27 та гол уриб, 10 та голли узатма амалга оширди», — дея хабар беради «Арсенал» расмий сайти.

Жорий мавсумда Доумен «тўпчилар» асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда бешта учрашувда майдонга тушди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:35, 30.01.2026.
Ўқилди: 3164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик