"Ливерпул"нинг собиқ яримҳимоячиси Адам Лаллана "Саутгемптон" ёшлар жамоасини қабул қилиб олди.
Чемпионшип клуби Лалланани U-21 жамоаси бош мураббийи этиб тасдиқлади.
Лаллана ноябрь ойидан бери "Саутгемптон" ёшларини вақтинчалик мураббий сифатида бошқариб келаётган эди. 2025 йил июнь ойида нафақага чиққанидан сўнг, у асосий жамоанинг мураббийлар штабида ҳам ишлаган.













