Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Tata Steel Chess–2026. Нодирбек Абдусатторов бугун ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан яққол пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 2026-йилги Tata Steel Chess турнири эртага якунига етади. Бугун шахматчилар 12-тур баҳсларини ўтказишди.

Чемпионатнинг Masters гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдоров кеча Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) устидан муҳим ғалабага эришиб, пешқадамга айланганди. Ҳамюртимиз 12-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши ўйинда тезкор дуранг қайд этди: 14-юришга келиб томонлар бир юришни 3 марта такрорлашди.

Нодирбек Абдусатторов эса бугун германиялик Маттеус Блюбаумга қарши баҳсда муҳим ғалабани қўлга киритди. Партиянинг 30-юришигача компьютер вазиятни тенг дея баҳолаётган бўлса-да, ватандошимиз рақибга босим ўтказаётган эди. Натижада рақиб 31-юришда қўпол хатога йўл қўйди. Нодирбек Маттеуснинг хатосидан ўта унумли фойдаланиб, катта устунликни қўлга киритди. Абдусатторов битта сипоҳ устунлигини қўлга киритгач, Блюбаум таслим бўлди.

Нодирбек Абдусаттторов бугунги ғалаба эвазига ўз очколарини 8 тага етказиб, яққол пешқадамга айланди. Синдаров ҳисобида эса 7,5 очко мавжуд. Икки шахматчи ҳисобида 7 тадан очко бор.

Абдусатторов эртага 13-тур доирасида Аржун Эригаисига қарши қора доналарда ўйнайди. Жавоҳир Синдаров эса турнир аутсайдери Нгуен Тай Дай Ван (Чехия)га қарши қора доналарда баҳс юритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:26, 31.01.2026.
Ўқилди: 3516 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2067]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик