"Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдиз Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
ManUtd Addicts хабарига кўра, 20 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қизил иблислар" анчадан буён вингер атрофидаги вазиятни кузатиб келмоқда.
Кенан Йилдиз 2022 йилда "Бавария"дан эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Туркиялик футболчи жорий мавсумда Турин клуби сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













