Кириш Регистрация

"Реал" 22-турда пенальтилар сони бўйича Ла Лига рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

"Реал" Ла Лиганинг 22 турида 11 марта пенальти тепди - бу Испания чемпионатининг ушбу қисмида бир жамоа фойдасига 11 метрлик жарима зарбалари сони бўйича рекордни такрорлашдир.

Кеча Мадрид клуби "Райо Валекано"ни мағлуб этди (2:1). 100-дақиқада Килиан Мбаппе нуқтадан йўллаган зарбасини голга айлантирди.

Шу тариқа, "Реал" 1950/51 йилги мавсумда "Барселона" (натижада - бутун чемпионатда 12 пенальти), 1978/79 йилги мавсумда "Атлетико" (12) ва 2015/16 йилги мавсумда "Барселона" (19) билан тенглашди.

Киритилди: 03:57, 02.02.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.