Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Абдуқодир Ҳусановнинг “Тоттенҳэм”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг 21-туридан ўрин олган “Тоттенҳэм” — “Манчестер Сити” учрашувида (2:2) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Учрашув давомида Ҳусанов 73 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 58 та узатма амалга оширган бўлиб, уларнинг 56 таси аниқ манзилга етиб борди — 97 фоиз аниқлик. Sofascore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 6,8 балл билан баҳолади. Бу “шаҳарликлар” ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган футболчилар ичидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, Ҳусанов учрашувнинг 21-дақиқасида сариқ карточка билан жазоланганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:

Ҳимоявий ҳаракатлар: 9 марта
Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 2 марта (барчаси муваффақиятли)
Рақиб зарбасини тўсиб қолиш: 1 марта
Тозалашлар: 6 марта
Ерда курашлар: 5 марта (3 таси муваффақиятли)
Ҳаводаги курашлар: 1 марта

“Тоттенҳэм” ҳужумчиси Доминик Соланке баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди — 9,1 балл. Англиялик футболчи 70-дақиқада “чаён” услубида гол уриб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

“Манчестер Сити” сафида энг юқори баҳо таянч ярим ҳимоячи Родрига насиб этди — 8,3 балл. Автогол муаллифи Марк Гехи ҳамда “Сити”нинг биринчи голига муаллифлик қилган Райан Шерки ҳам 8,1 балл билан энг яхшилар қаторидан жой олди. Шунингдек, Бернарду Сильва 7,2 балл, Антуан Семенё ва Абдуқодир Ҳусанов 6,8 балл, Нико О'Рейли 6,6 балл, Эрлинг Ҳоланд 6,6 балл Райан Аит-Нури 6,3 балл ҳамда Матеус Нуньес 6,0 балл билан баҳоланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:25, 02.02.2026.
Ўқилди: 4930 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.