Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Диалло Кэррик "МЮ" футболчиларига нималар деганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Амад Диалло янги мураббий Майкл Кэррик қўл остида жамоанинг кайфияти яхшилангани ҳақида гапирди.

"Қизил иблислар" янги мураббий билан илк 3 та ўйинда учта ғалабага эришди. Аввалига "Манчестер Сити" (2:0) ва "Арсенал" (3:2) мағлубиятга учратилган бўлса, кеча "Фулхэм" (3:2) ҳам таслим этилди.

"Мураббий доим биз буюк клубда ўйнаётганимизни ва Чемпионлар лигасига чиқмоқчи бўлсак, энг юқори даражани ушлаб туришимиз шартлигини айтади. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак - бу сафар ҳам биз бунга қодир эканлигимизни исботладик. Биз ҳолатимиздан жуда мамнунмиз, қадам-бақадам олдинга силжишимиз керак. Олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор, ҳар нарса бўлиши мумкин, аммо бизда яхши кайфият ва жанговар руҳ бор," - деди Диалло якшанба кунги ўйиндан сўнг.

"МЮ" Премьер-лига 24-туридан кейин турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:29, 02.02.2026.
Ўқилди: 1583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик