"Марсель" Точуква Надини ўз сафига қўшиб олди.
Нигерия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Зюлте-Варегем"дан ўтди. L'Equipe хабарига кўра, 22 ёшли хавбек учун бонуслар билан бирга 6 млн евро тўланди.
Африка кубогида Нади бир ўйинда майдонга тушди. Бельгия чемпионатида у жорий мавсумда 18 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.













