Кириш Регистрация

Роналду "Ан-Наср" билан шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду клубдаги вазиятдан ҳафсаласи пир бўлди ва шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқди, деб ёзади The Touchline Х ижтимоий тармоғида. Манбага кўра, Роналду "Ан-Наср"даги таъсири пасайганини, асосий қарорларни қабул қилишда унинг фикри аҳамиятга эга эмаслигини таъкидламоқда.

Аввалроқ, Криштиану Саудия клубида ўзини бахтсиз ҳис қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Роналду "Ан-Наср" сафида 2023 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Нуфузли Transfermarkt интернет портали ҳужумчининг трансфер нархини 12 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:37, 04.02.2026.
Ўқилди: 1043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик