Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

«Арсенал» «Бавария»нинг ёш истеъдоди Леннарт Карлга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+1 | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леннарт Карл фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

TEAMtalk нашрининг маълумотларига кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби ёш истеъдод билан шартнома имзолашдан манфаатдор. Мюнхен жамоаси ўз футболчисини 80–90 миллион еврога баҳоламоқда.

Леннарт Карл «Бавария» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Германиянинг амалдаги чемпионлари билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ёш хавбек мюнхенликлар сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Карлни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:31, 04.02.2026.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.