Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

«Челси» ва «Вест Хэм» футболчилари ўртасидаги жанжал бўйича қарор чиқарилади

Баҳо:
+ | -

Англия футбол ассоциацияси мамлакат чемпионати 24-туридан ўрин олган баҳсдаги тартибсизлик учун «Челси» ва «Вест Хэм» клубларини жазолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Учрашув лондонликларнинг 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди. Ассоциация вакилларининг фикрича, ҳар икки жамоа футболчилари ўзларини номақбул тутишган. Айбловлар ўйин якунидаги вазият билан боғлиқ: ўшанда «Вест Хэм» вингери Адама Траоре «Челси» ҳимоячиси Марк Кукурелья билан тўқнашиб кетган, сўнгра Кукурельянинг жамоадоши Жоао Педро Траорени итариб юборган.

Бир неча сония ичида воқеага бошқа футболчилар ҳам аралашиб кетган. VAR кўриб чиқилгач, «Вест Хэм» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо агрессив хатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган.

Клублар 6 февралга қадар юз берган ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдириши керак.

Киритилди: 01:04, 05.02.2026.
Ўқилди: 1246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.