Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Олмалиқ»-«Локомотив» 1:2. Учрашув қайдномаси ва ўйиндан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ўз тарихида илк бор Олмалиқдан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.

Олий Лига 15-тур учрашувлари доирасида 10 август куни Олмалиқдаги «Металлург» стадионида «Олмалиқ» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Баҳс 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда ҳисоб 35-дақиқада «Локомотив» фахрийларидан бири, Виктор Карпенконинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг очилган бўлса, иккинчи бўлим бошида «темирйўлчилар» дарвозабони Павел Бугало хатосидан фойдаланиб қолган «Олмалиқ» ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ҳисобни тенглаштирди.

Шу куни омад «Локомотив» футболчилари кулиб боқди. 76-дақиқада тошкентликларнинг иқтидорли ҳужумчиси Иван Нагаев томонидан киритилган гол «Локомотив» муҳим ҳам тарихий ғалабани келтирди. Муҳимлиги, «темирйўлчилар» камида «Бунёдкор» – «Пахтакор» ўйинлари якунига қадар мусобақ пешқадамлигини қўлга киритишган бўлса, тарихийлиги – Тошкент жамоаси ҳали Олмалиқдан ғалаба билан қайтмаган эди.

16-турда «Локомотив» ўз майдонида «Гулистон»ни қабул қилади. Учрашув 16 август куни ўтказилади. Бунинг эртасига эса «Олмалиқ» тур доирасида Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади.

Олий Лига-2013, 15-тур учрашуви

10 август, шанба

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент) 1:2 (0:1). 4 125 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Серазитдинов (Тошкент).

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

«Олмалиқ»: 1. Мақсатмурот Шомуродов, 3. Азамат Исроилов, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Зафар Полвонов (21. Шахбоз Эркинов, 74), 11. Зоҳир Пиримов, 13. Игорь Петкович (12. Шариф Мирзаев, 79), 20. Дарко Станоевич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 50. Георгий Квесиешвили, 55. Обид Жўрабоев, 88. Дилявер Абибуллаев (24. Диёржон Туропов, 66).

Захирада қолганлар: 16. Умиджон Хонимқулов, 17. Маъмуржон Абдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 77. Олим Навкаров.

«Локомотив»: 1. Павел Бугало, 3. Евгений Гоголь, 8. Акмал Холматов, 16. Жасур Ҳасанов (7. Садриддин Абдуллаев, 77), 19. Ислом Иномов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шерзод Шарипов (55. Илҳом Суюнов, 62), 23. Иван Нагаев, 29. Виктор Карпенко (11. Александр Шадрин, 61), 30. Дилшод Жабборов, 99. Александр Оника.

Захирада қолганлар: 31. Артур Парванов, 15. Собир Усмонхўжаев, 17. Салим Мустафоев, 24. Иброҳим Раҳимов.

Голлар: Зоҳир Пиримов (49) – Виктор Карпенко (35), Иван Нагаев (76).

Огоҳлантиришлар: Зафар Полвонов (75), Мақсатмурот Шомуродов (90+2) – Александр Оника (32), Илҳом Суюнов (74), Ислом Иномов (90), Павел Бугало (90), Дилшод Жабборов (90+3).

Учрашувдан сўнг

Игорь Шквирин, «Олмалиқ» бош мураббийи: «Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик, аммо натижа қониқарсиз бўлди. Бунинг учун яратилган вазиятларни голга айлантириш керак. Биринчи таймни ҳисобда олдинга ўтган ҳолда якунлаш мумкин эди, аммо яна қатараман футболда вазиятлардан унумли фойдаланган ғалаба қозонади».

Ҳаким Фузайлов, «Локомотив» бош мураббийи: «Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Шогирдларимга «Олмалиқ» ўз номига ва ўйинига эга жамоа эканлигини, ўйинни эҳтиёткорлик билан ўтказишларини айтгандим. Бу ўйинда ҳам кўринди, қилинадиган ишлар кўп. Баъзи чизиқларда камчиликлар кўзга ташланди. Ёмғир ёғиб ўтгани ўйинни бироз шиддатли ва қўполроқ ўтишига сабаб бўлди. Энг асосийси футболчилар ўйинни жароҳатларсиз ўтказишди».

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:28, 10.08.2013.
Ўқилди: 4432 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.