Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Ван Дейк кетадими?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоа ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг кетиши ҳақида фикр билдирди.

"Қизиллар" сардорининг шартномаси тугашига 18 ой қолди ва у июль ойида 35 ёшга тўлади.

"Клубда қилинадиган ҳамма нарса ҳеч қачон ваҳима билан қилинмайди, ҳар доим узоқ муддатли ғоядан келиб чиқилади.

Албатта, Виржийл бу клубда яна 10 йил ўйнамаслигини тушунамиз, аммо унинг бир ярим йиллик шартномаси бор, шунинг учун у бу вақт давомида биз билан бирга бўлади, балки ундан ҳам кўпроқ.

Агар у ҳозиргидек формада бўлишда давом этса, бу унинг ёшига нисбатан ҳақиқий мақтов бўлади, ҳар уч кунда, нафақат клубда, балки терма жамоада ҳам, мана етти-саккиз ойдан бери ўйнайди ва умид қиламанки, у яна кўп йиллар шу формада қолиши мумкин...

Аммо яқин йилларда клуб Виржилсиз ҳам мавжуд бўлишини тушунамиз.

Ҳар бир позиция ҳақида шундай дейишим мумкин: бу клуб нафақат қисқа муддатли, балки ўрта ва узоқ муддатли келажак ҳақида ҳам ўйлайди ва биз айнан шундай қарорлар қабул қиламиз", - дея Слотнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Киритилди: 15:59, 05.02.2026.
Ўқилди: 423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.