Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Пеллегрини: «Атлетико» кучли, лекин биз мағлуб бўлиш учун майдонга тушмаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Испания Кубоги чорак финали доирасидаги «Атлетико Мадрид»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув бугун тунда бўлиб ўтади.

«Кейинги босқичга чиқиш биз учун жуда муҳим. Умид қиламанки, ўйинни юқори даражадаги диққат-эътибор билан ўтказамиз. Чемпионатдаги ўйинга қараганда яхшироқ натижа кутмоқдамиз. «Атлетико» — кучлироқ клуб, лекин бу майдонга мағлуб бўлиш учун тушамиз дегани эмас», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Ondacero.

Мураббий дарвоза чизиғида ҳеч қандай ўзгариш қилмаслигини таъкидлади. Қолган икки дарвозабон — Пау Лопес ва Альваро Вальес яхши спорт формасида бўлишига қарамай, Адриан Сан-Мигель асосий таркибда ўйнашда давом этади. Бундан ташқари, Пеллегрини 10 январь куни «Овьедо»га қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олган колумбиялик ҳужумчи Кучо Эрнандес майдонга тушмаслигини айтди. Жамоа қайдномасига эса «Атлетико»нинг собиқ аъзоси Родриго Рикельме ва чап қанот ҳимоячиси Хуниор Фирпо қайтди.

Киритилди: 22:37, 05.02.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.