Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Росеньор: «Челси» футболчиларининг ҳафсаласи пир бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Челси» Англия лига кубоги ярим финалида икки ўйин натижасига кўра «Арсенал»га имкониятни бой бериб (2:3, 0:1), мусобақани тарк этди. Жамоа бош мураббийи Лиам Росеньор ушбу муваффақиятсизлик ва футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирди.

«Бу жуда қаттиқ зарба бўлди. Биз кейинги босқичга чиқишимизга ишонгандик. Кийиниш хонасида футболчилар руҳан тушкун ҳолатда эдилар — ва бу табиий. Жамоанинг реакцияси тўғри бўлди. Энди биз бор эътиборимизни келажакка қаратишимиз керак.

Сешанба куни ўз уйида жуда кучли бўлган жамоага («Арсенал»га) қарши жуда яхши ўйин кўрсатдик. Ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши ҳам мумкин эди. Биз ҳафсаламиз пир бўлганини яширмаймиз, лекин энди диққатимизни «Вулверхэмптон»га қарши баҳсга қаратганмиз», — дея Росеньорнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Ҳозирда «Челси» Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:41, 05.02.2026.
Ўқилди: 840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.