Кириш Регистрация

"Турнир тақдири шу ҳафтада ҳал бўлади": Пол Мерсон АПЛдаги вазият ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида Лондоннинг "Арсенал" клубида тўп сурган Пол Мерсон "канонирлар"нинг "Сандерленд"га қарши бўлажак ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Экспертнинг фикрича, АПЛ 25-туридан ўрин олган ушбу учрашув натижаси чемпионлик пойгасига катта таъсир кўрсатади.

"Менимча, титул учун кураш масаласи шу дам олиш кунларида ҳал бўлади. "Арсенал" ушбу ўйинда очко йўқотишини тасаввур ҳам қила олмайман. Агар "Арсенал" ғалаба қозонса, энг яқин таъқибчисидан тўққиз очкога ўзиб кетади", — дея Мерсоннинг сўзларини келтирмоқда "Sportskeeda".

Микель Артета жамоаси айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Лондон клуби ҳисобида 53 очко мавжуд.

Киритилди: 16:37, 06.02.2026.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик