Кириш Регистрация

Жонатан Та Мусиала ҳақида: "У майдонда ҳеч ким кутмаган ишларни қила олади"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳимоячиси Жонатан Та жамоадоши Жамал Мусиала ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамал — доимо керакли вазиятларда пайдо бўладиган йигит. У майдонда бошқа ҳеч ким қила олмайдиган ва ҳеч ким кутмайдиган ишларни амалга оширади. У алоҳида иқтидор. Уни яна майдонда кўрганимдан хурсандман, чунки у анча оғир даврни бошидан ўтказди", — дея Танинг сўзларини келтирмоқда "ESPN FC".

Эслатиб ўтамиз, Мусиала майдонга фақат январь ойида қайтди. Ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида олган жароҳатидан сўнг узоқ вақт давомида тикланиш жараёнини ўтади.

Жорий мавсумда 22 ёшли хавбек барча турнирларда тўртта ўйинда иштирок этиб, битта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:04, 06.02.2026.
Ўқилди: 514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик