"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Аввалроқ, Хосеп шу ёздаёқ клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
— Клуб раҳбарияти ушбу мавсум якунида нима қилишингиздан хабардорми?
— Йўқ, чунки шартномам бўйича яна бир йил бор. Мен бундай саволга икки ой олдин жавоб берган эдим, — деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Хосеп Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. "Шаҳарликлар" навбатдаги ўйинини 8 февраль куни сафарда "Ливерпуль"га қарши ўтказади.













