«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор ярим ҳимоячи Райан Шеркидан нималар кутаётганини айтди.
22 ёшли француз «Лион»дан кўчиб ўтганидан сўнг Англиядаги илк мавсумини ҳайратланарли даражада ўтказмоқда.
«Агар Шеркининг маҳорати ва характери ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳамма учун аён — топ-даража. У узоқ вақт юқори чўққида қола оладими? Бу саволни Райан ўзига ўзи бериши керак. У ким бўлишни хоҳлайди? У яхши йигит, жамоадошлари билан муносабатлари ҳам аъло даражада», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда «City Report».
Райан Шерки «шаҳарликлар» сафида жорий мавсумда ўтказилган 30 та ўйинда 9 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













