Кириш Регистрация

АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши ярим ҳимоячилари рейтинги тузилди

Баҳо:
+ | -

Машҳур «WhoScored» статистик портали Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги айни дамгача бўлган энг яхши ярим ҳимоячилар рейтингини эълон қилди. Рўйхатни «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш бошқариб бормоқда, у шунингдек, голли узатмалар сони (12 та) бўйича ҳам ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

Ярим ҳимоячилар орасида ўртача баҳо бўйича иккинчи ўринни «Арсенал» аъзоси Деклан Райс эгаллаб турган бўлса, кучли учликни «Ньюкасл» юлдузи Бруно Гимараэс якунлаб берган. Тўртинчи ва бешинчи поғоналардан мос равишда «Эвертон» вакили Жеймс Гарнер ҳамда «Лидс»дан Антон Стах жой олди.

24-турдан сўнг «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Бруну Фернандеш бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» эса тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 01:43, 07.02.2026.
Ўқилди: 950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик