Кириш Регистрация

Гехи «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан: "Ҳаммаси Худонинг хоҳиши билан бўлди"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Марк Гехи Премьер-лига доирасида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин борасидаги кутилмалари билан ўртоқлашди.

Учрашув шу якшанба куни «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади. Маълумки, ўтган ёзда Гехи «қизиллар» сафига ўтишига бир баҳя қолган эди — трансфер сўнгги паллада барбод бўлган. Январь ойида эса инглиз футболчиси «Кристал Пэлас»ни тарк этди, бироқ бу сафар «шаҳарликлар» таркибига бориб қўшилди.

"Бу [трансфер билан боғлиқ вазият] менга боғлиқ эмас эди — Худонинг ўз режалари бор экан. Ҳаммаси айнан шундай содир бўлди ва мен жуда кучли рақиб бўлмиш «Ливерпуль»га қарши ўйинни интизорлик билан кутяпман. Стадионда ажойиб атмосфера бўлади. Жамоам ғалаба қозониши учун бор кучимни ишга солишга ҳаракат қиламан", — деди Гехи «Sky Sports»га берган интервьюсида.

Киритилди: 01:58, 07.02.2026.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик