Кириш Регистрация
21/03 00:45 Женоа 0-2 Удинезе
21/03 01:00 Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
21/03 17:45 Брайтон 2-1 Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче 2-1 Мальорка
21/03 19:00 Парма 0-2 Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм 3-1 Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол 1-2 Хетафе
21/03 22:00 Милан 3-2 Торино
21/03 22:30 Эвертон 3-0 Челси
21/03 22:30 Леванте 4-2 Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна 1-0 Жирона
22/03 00:45 Ювентус - Сассуоло
22/03 01:00 Лидс - Брентфорд
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 16:30 Комо - Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл - Сандерленд
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта - Верона
22/03 19:00 Болонья - Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла - Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:00 Рома - Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 00:45 Фиорентина - Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

«Металлург» илк назорат ўйинида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўз фаолиятини қайта тиклаб, машғулотларда иштирок этаётган «Металлург» футбол клуби илк назорат баҳсини «Локомотив» U21 жамоасига қарши ўтказди. «Локомотив» футбол академияси майдонида ўтган баҳсда дарвозаларга 7 та гол урилди.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари, икки бор ҳисобда ортда қолаётганига қарамай, нафақат мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди, балки якунда ғалабани ҳам ўз томонларига оғдира билишди.

Тўғри, рақиб ёш «темирйўлчилар» эди, лекин маълум вақт бир жамоа бўлиб ўйнаган йигитларга қарши, қисқа фурсат давом этган тайёргарликдан кейин майдонга тушган буткул янги таркибдаги жамоа ишончли ҳаракат қила олди. Бу каби учрашувлардаги асосий мақсад ҳам аслида натижа эмас, балки умумий ўйин картинаси, футболчиларнинг ҳаракатлари ҳисобланади.

Биринчи ўтказиб юборилган голда ўзига нисбатан фол қайд этилмаганидан очиқчасига ҳайрон қолган Азимжон Аҳмедов бир неча дақиқа ўтар-ўтмас, пенальти белгиланганида дарҳол масъулиятли вазифани ўз бўйнига олди ва спортчиларга хос жаҳл билан тўпни рақиб дарвозаси тўрига йўллади.

Биринчи бўлимда нисбатан тажрибали футболчилар билан ўйинни бошлаган «Металлург» танаффусга 3:2 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетди. Жамоанинг кейинги иккита голига Иброҳим Нўмонов муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда тушган қатор ёш, иқтидорли футболчиларимиз эса устунликни сақлаб қола билишди.

Шунингдек, тажрибали Суҳроб Султонов ва Мирзоҳид Ғофуровнинг шерикларига керакли паллаларда зарур кўрсатмаллар бериб туриши майдондаги бошқа футболчиларнинг ҳам хотиржам ҳаракат қилишига замин яратди.

Иккинчи бўлимга буткул бошқа таркибни ташлаган Илҳом Мўминжонов эса қўл остидаги йигитларни чинакамига назоратдан ўтказиб олди. Мавсум стартигача қолган вақт ичида клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг асосий мақсади ҳам энг юқори мақсадлар учун курашувчан таркибни шакллантириш ҳисобланади.

Биринчи қадам ташланди, биринчи ўйинда ғалаба қўлга киритилди. Умид қиламизки, мавсумолди тайёргарлик жараёни ҳам, кейинчалик ПРО-Лига баҳсларида ҳам жамоамиз бугунгидек ўз кучига ишонган ҳолда ҳаракат қилиб, ғалабаларни тантана қилаверади.

Ўртоқлик учрашуви
«Металлург» - «Локомотив» У-21 4:3
06.02.2026.Toshkent
Голлар: Азим Аҳмедов; Иброҳим Нўмонов (дубл); Навруз Иминжонов — Муҳаммад Абдурашидов (дубл); Муҳаммадшоҳ Аҳмедов

«Металлург» ФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 08:30, 07.02.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик